Ўзбекистон терма жамоаси 16−18 ёш, 19−21 ёш ва имконияти чекланган эркаклар ва аёллар ўртасида армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 48 та медални қўлга киритди. 5−12 июнь кунлари Бостерида (Қирғизистон) бўлиб ўтган мусобақада 16 давлатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоалари вакиллари 18 та олтин, 13 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда учинчи ўринга сазовор бўлди.

Имконияти чекланган спортчилар ўртасида Камола Абдураҳмонова (65 кг гача), Наргиза Азимова (+65 кг), Тўлқинжон Юлдашев (55 кг гача), Сардор Худойбердиев (60 кг гача) терма жамоа ғазнасига иккитадан олтин олиб келди.

16−18 ёш тоифасида Назокат Солиева (55 кг гача) икки карра шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, Ирода Қодирова (45 кг гача), Мухлиса Турсунбоева (50 кг гача), Бекзод Олимов (75 кг гача) ва Шамшод Эргашев (+80 кг) олтин медал соҳибларига айланди.

19−21 ёшдаги спортчилар ўртасида Дониёр Улашев (75 кг гача), шунингдек катталар ўртасида Муҳаммад Султонов (75 кг гача) ва Султон Нематуллаев (80 кг гача, иккита «олтин») ҳам Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.