Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари май ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга арзонлаб, квадрат метри учун 550 дан 532 ш. б. га тушди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Май ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга (585 дан 567 га), панел турдагилари ҳам 3 фоизга (520 дан 507 га) арзонлашди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 520 ш. б. (-3%), икки хонали — 514 (-2%), уч хонали — 549 (-2%), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 563 (-2%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.