Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 Осиё саралаш босқичи саккизинчи тури доирасида Эрон жамоасига қарши сафар учрашувини ўтказади. Ўйин 12 июнь куни 21:45 да Теҳронда бўлиб ўтади.

«А» гуруҳида Эрон 17 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон учинчи ўринни (12) эгаллаб турибди

Айни пайтда Ўзбекистон мусобақа плей-оффига чиқиш учун имкониятга эга. Бўлажак учрашувга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон Таиландга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Сардор Рашидовларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.