Тошкентда туман оилавий ва марказий кўп тармоқли поликлиникалар куну тун техник жиҳозланган подстанциялардан фойдаланган ҳолда тез, шифохонага ётқизишгача ва шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 6 июндаги қарорида сўз боради.
Пойтахт ҳокимияти ҳар бир шундай поликлиникаларни иккитадан ихтисослаштирилган автомобиль билан таъминлайди. Шошилинч тез тиббий ёрдамдан ташқари, улар профилактик ва патронаж ишларни яхшилаш мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Тошкентдаги туман оилавий ва кўп тармоқли поликлиникалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари ҳар чоракда бириктирилган аҳоли олдида ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессияларида камчиликларни бартараф этиш ва манзилли биринчи тиббий-санитар ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича ҳисобот беради.
2017−2018 йиллар якуни бўйича махсус комиссия бундай ишлардан тўпланган тажрибаларни мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқатиш тўғрисида таклифларини тақдим этиши мумкин.
Ассаломуалейкум. Мен, тиббётда кекса ёшдаги кишиларга ёрдам қилиш масаласида камчилик бор эканлигини сезиб қолдим. Қонунда, кекса ёшдаги ёлғиз кишиларга давлат томонидан уй ишларида ёрдам қилувчилар ажратилади дейилади, аммо бу кексалар ғирт етим бўлишлари керак, орамизда жуда кўлаб кексалар борки улрни уй рўхатида кимлардир хисобда турадилар ёки шу ёшдаги кексага хар хил сабаблар билан қарай олмайдиган кишилар бор. Аммо бундай кексалар қонунга асосан давлат хисобидан ёрдам олаолмайдилар. Хато мана шунда деб хисоблайман. Мени таклифим, уйида кимдир рўйхатда туриб ёрдамга мухтож кексаларга, пуллиб ёрдам кўрсатиш бўлимини очиш керак деб хисоблайман. Пуллик ёрдам олишга рози бўладиганларни кўп кўрдим. Аммо бу кексалар ёрдам берадиган одамларни қаердан излаш кераклигини билмайдилар. Шуниниг учун тиббиёт марказидаги кексалрга ёрдам кўрсатиш бўлимида алохида пуллик ёрдам кўсатиш бўлимини очиш керак деб хисоблайман. Мана шунда пуллик ёрдам кўрсатиш ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиб ишлашга рухсат берсалар, кексалар давлат томонидан химояланган бўлар эдилар. Ана шунда кексаларимиз ёрдам берувчиларни топишга қийналмас эдилар.