Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўртоқлик учрашувида Таиланд жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди. 6 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов жамоани олдинга олиб чиққан бўлса, қўшимча вақтда ярим ҳимоячи Сардор Рашидов жарима майдончасидан ташқарида туриб рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян жамоаси келгуси учрашувни 12 июнь куни 2018 йилги жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичи саккизинчи тури доирасида Эронга қарши ўтказади.

Видео