Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш кўрсаткичларини аввал кутилаётган 7,4 фоиздан 7,6 фоизга қадар яхшилади. Сўнгги икки йилда ўсиш суръати мос равишда 7,7 ва 7,8 фоизни ташкил этади, дейиладибанк сайтида эълон қилинган маълумотларда. Бу ҳам аввал прогноз қилинган кўрсаткичлардан мос равишда 0,3 ва 0,4 фоиз кўп демакдир.

Банк экспертлари фикрича, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши, жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларнинг демаркация қилиниши тўғрисидаги дастлабки келишув, шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқаларнинг қайта тиклангани мазкур мамлакатлар иқтисодиётининг ўсишини секинлаштирувчи хавфларнинг камайишига мисол бўлади.