Олий Мажлиснинг 27 майдаги 10-ялпи йиғилишида Алишер Курманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Алишер Курманов илгари — 2015 йилдан — Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари этиб Ботир Асадов сайланди. Ботир Асадов 2015 йилдан Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.