CLICK компанияси Telegram мессенжери орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини ишга туширди. Бу ҳақда CLICK матбуот хизмати хабар қилди.

@clickuzbot боти ёрдамида ҳозирча мобил алоқа, интернет, телевидение ва телефония хизматлари учун тўлаш мумкиню хизматлар рўйхати кенгаймоқда.

Компаниядан қайд этилишича, бот билан мулоқот жараёнларида банк карта маълумотлари хавфсизлик стандартларининг барча талаблари бажарилиб келинмоқда.