Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез шартнома муддати якунига етгани муносабати билан ўз лавозимини тарк этди, деб хабар қилди Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Испаниялик мутахассис миллий термани 2015 йил мартидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг раҳбарлиги остида терма Тошкентдаги Осиё чемпионати финалчиси бўлиб, тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Хосе Мария Мендес Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Таиландда U-20 Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритди. У шунингдек «Ардус» жамоасига раҳбарлик қилиб, 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлди.

«Ўзбекистон футзал ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ва ходимлари мутахассисга мамлакатдаги самарали фаолияти учун чуқур миннатдорчилик билдириб қолади», — дейилади хабарда.