Корея Республикаси ҳукумати «Паст ҳароратли сақлаш камераларини жорий этиш йўли билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон ҳукуматига 3,5 млн доллар миқдоридаги грантни тақдим этишни тасдиқлади. 22 май куни Ўзбекистон Президентининг мазкур лойиҳани амалга оширишга бағишланган қарориимзоланди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги «Agroinnovatsiya» корхонаси ҳудудида янги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун умумий ҳажми 1000 тонна бўлган совутиш камераларини қуриш ва улардан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Худди шундай хизматлар Тошкент вилояти тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига кўрсатилади.