Ўзбекистон паралимпия термаси 26−28 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ва Океания чемпионатида 18 медални қўлга киритди, деб хабар қилди Миллий паралимпия ассоциацияси «Газета.uz"га.

Мусобақада 10 дан ортиқ давлатдан 100 га яқин атлетлар 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига саралаш рейтинг балларини қўлга киритиш учун ҳам беллашди.

Ёқутхон Комилова (48 кг гача), Севинч Саллаева (52 кг гача), Нафиса Шерипбаева (57 кг гача), Шерзод Номозов (60 кг гача), Василла Алибоева (70 кг гача), Феруз Саидов (73 кг гача), Турсунпошшо Нурметова (63 кг гача) ва Шуҳрат Бобоев (90 кг гача) мусобақанинг юқори шоҳсупасига кўтарилди.

Даврухон Караматов (73 кг гача) ва Ширин Шарипов (+100 кг) кумуш медал соҳибларига айланишди.

Лобар Хуррамова (48 кг гача), Адизжон Тўймуродов (66 кг гача), Гулруҳ Раҳимова (70 кг гача), Аҳлиддин Умаров (81 кг гача), Шохруз Тошев (81 кг гача) ва Қувондиқжон Бозоров (90 кг гача) эса бронза медалига сазовор бўлди.

Мамлакат аёллар термаси жамоавий мусобақаларда биринчи, эркаклар термаси — учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон жами бўлиб саккизта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритди. Жанубий Корея (3−3−3) иккинчи, Эрон (2−2−3) учинчи бўлди.