Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Марказ хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этади. Уларга бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа йўналишлар ўқитилади.

Шунингдек, илғор ички ва халқаро дастурлар асосида хусусийлаштирилган корхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни, хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимлар малакасини оширади.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази манзили: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ислом Каримов кўчаси 55-уй.