CLICK мобиль ва интернет банкинг тизими якка тартибдаги тадбиркорлар пластика карталаридан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини ишга туширди. Бу ҳақда CLICK компанияси «Газета.uz"га хабар қилди.

Бунгача якка тартибдаги тадбиркорлар ўз пластик карталаридан фақатгина тадбиркорнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдалана оларди. Шу сабабдан мобиль ва интернет тўлов тизимларидан тўловларни амалга ошириш бўлмас эди.

Банк соҳасида фаолият олиб борувчи ахборот манбаларининг маълумотларига кўра, ЯТТ карталаридан тўловларни амалга ошириш имконияти келгусида бошқа онлайн тўлов тизимларида ҳам пайдо бўлади.