Баҳодир Бегалов Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарқилишича, Ўзбекистон Президенти 23 май куни шу ҳақдаги фармонини имзолади.

Баҳодир Бегалов (1968 йилда туғилган) — Москва иқтисодиёт-статистика институти битирувчиси (1992 йил), иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

2002 йилдан у Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Информацион технологиялар ва менежмент» факультети эди. 2011 йилдан ТДИУ илмий ишлар бўйича проректори бўлган.

2012—2016 йилларда Баҳодир Бегалов Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари, сўнгра Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланган.

Аввалроқ — 2010 йилдан — Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига Ботир Тўраев раҳбарлик қилган.