Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси 27 май куни чақирилади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси ахборот хизмати хабар қилди.

Ялпи мажлис кун тартибига қатор қонунлар, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларига)"ги, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги, «Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ва бошқалар киритилган.

Сенаторлар бир қатор халқаро шартномалар ва конвенцияларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни, жумладан «Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги Шартномани (Ашхобод, 2017 йил 6 март) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Қонунини ҳам кўриб чиқади.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш, Хива ва Шаҳрисабз шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, шунингдек Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам

Сенаторлар ташқи ишлар вазирининг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек бу соҳадаги истиқболлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳам тинглайди.