Тошкент Ички ишлар бош бошқармасида 50 бош хизмат оти бириктирилган Отлиқ отряд тузилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 1 майдаги «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат тартибини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қароридакўзда тутилган.

Янги ташкил этилаётган отряд вазифалари очиқ жойларда ўтказиладиган оммавий тадбирлар чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда юқори ҳаракатчанлик ҳамда мобил тўсиқлар ва ҳалқалар ташкил этилишини таъминлашдан иборат.

Отлиқ отряд пойтахтнинг марказий кўчалари, дам олиш зоналари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарларни ушлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўради.

Отлиқ отряд ИИББ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати бригадалари тузилмасида ташкил этилади.