Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифини якунлаб, шанба куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Якшанба куни давлат раҳбари Ар-Риёдда Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.

ЎзА хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.