Туркманбошидаги «Аваза» конгресс-марказида Ўзбекистон ва Трукманистон президентлари музокаралари якунлари бўйича Тошкент ва Ашхобод шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

Ҳужжатлар Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамда Ашхобод ҳокими Шамуҳаммет Дурдилиев томонидан имзоланди, дея хабар берди «Газета.uz"нинг Ўзбекистон Президенти девонидаги ахборот манбаси.

Келишув икки давлат пойтахтлари ўртасида савдо-сотиқ, иқтисодий, илмий, маданий, спорт, сайёҳлик ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар якунлари бўйича журналистларга Тошкентда яқиндагина туркман шоирига ёдгорлик ўрнатилган Махтумқули кўчасида Ашхобод боғи очилишини маълум қилди.