Президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ шоира Ҳалима Худойбердиева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Мукофот Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаЎзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбирда топширилди.

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Президент фармонини ўқиб эшиттирди ва юксак мукофотни Ҳалима Худойбердиевага тантанали равишда топширди.

Мукофот «адабиётимиз равнақи йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлоднинг маънавий салоҳиятини юксалтиришдаги муносиб ҳиссаси, мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун» топширилди.