Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади.

Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.