Пайшанба куни Тошкентда Маҳтумқули барельефининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. У мазкур йилнинг аввалида туркман адабиёти намоёндаси номи билан аталган кўчага ўрнатилди.

18 май куни Туркманистонда Маҳтумқули Шеърияти, ҳамжиҳатлиги ва тикланиши куни нишонланмоқда. Бу кунда 1992 йили Туркманистон Конституцияси қабул қилинган. Барельефнинг очилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга хизмат сафари олдидан бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон маданияти вазири Маҳмуд Муратов, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Али, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, Туркман маданияти маркази раисининг ўринбосари Бибисора Ражапова, маданият марказлари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Фото