13−14 май кунлари Сурхондарё вилоятида «Бойсун баҳори» фольклор фестивали бўлиб ўтди. Мазкур маданий тадбир ЎЗбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайтадан ўтказиладиган бўлди.

Фестивалда фольклор ансамбллар, бахши-шоирлар, оқинлар чиқиш қилди. Оқтошота тепаликлари бўйлаб ўтказилган тадбир меҳмонлари хўрозлар ва қўчқорлар жанглари, дорбозлар чиқишлари ва миллий ўйинларни томоша қилишди. Рассом ва ҳунармандлар ҳам ўз меҳнатларини намойиш этишди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, фестивалга Германия ва Франциядан сайёҳлар, шунингдек Швейцария элчихонаси ва ЮНЕСКО вакиллари ташриф буюрди.

Видео


Фото