Эътиборингизга замонавий, инновацион, юқори технологияли Avalon музлатгичлари тақдим этилмоқда. Avalon, бу — премиум синфига мансуб маиший техника бўлиб, ўзининг юқори функционаллиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Ички ва ташқи қисмидан ўрин олган барча кичик деталлари атрофлича ўйланган Avalon маиший техникаси энг илғор технологиялар ва элегант дизайнни ўзида мужассам этади. Буларнинг барчаси унинг замонавий ошхонадан муносиб жой олишига замин яратади.

Avalon музлатгичларини яратишда ташқи дизайнга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Avalon музлатгичлари ўз ташқи қиёфаси билан дарҳол киши эътиборини ўзига тортади. Қисқа ва лўндаликни ёқтирадиганларни зангламайдиган пўлатдан ишланган моделлар ўзига жалб қилса, эстетик гўзаллик шайдолари қора шишадан тайёрланган ва интеллектуал сенсорли панел бошқарувига эга моделга эътибор қаратиши шубҳасиз.

Avalon музлатгичларининг кенг ассортименти турли талабларга эга оилалар учун ўзига мос бўлган моделни танлаш имконини беради. Моделдан келиб чиқиб, Avalon музлатгичлари ҳажми 432 дан 610 литргача бўлиши мумкин. Бундай ҳажм 5 ва ундан ортиқ аъзоси бўлган катта оилага жуда қулайдир.

Avalon музлатгичларни яратишда энг самарали, замонавий технологиялардан фойдаланилади. Айнан шунинг учун Avalon музлатгичлари қатор афзалликлар ва фойдали вазифаларни ўзида мужассамлаштиради. Улар озиқ-овқатларни нафақат узоқ вақт, балки хавфсиз ҳолда сақлаш имконини ҳам беради. Шу билан бирга, уларнинг барча фойдали жиҳатлари йўқотилмайди.

Avalon музлатгичларида озиқ-овқатларнинг барча фойдали хусусиятлари ва янгилигини сақлаб қолиш учун энг замонавий Multi Air Flow совутиш технологияси қўлланилди. У бутун музлаткич бўйлаб совутилган ҳавони бир текисда тақсимлайди. Натижада музлатиш камерасида доимий керакли ҳарорат ва намлик даражаси сақланиб қолади. Бу эса озиқ-овқатларни оддий музлаткичларга қараганда узоқроқ вақт давомида сақлаш мумкинлигини англатади.

Avalon музлатгичларининг яна бир ўзига хос хусусияти, бу — Twin Cooling System технологияси. У совутиш ва музлатиш камераларини бир-биридан алоҳида тарзда совутиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир камерада алоҳида оптимал ҳарорат шароитини созлаш имконини яратади.

Avalon музлатгичларининг хусусияти шу билан тугамайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг яна бир самарали ғояси My Fresh Choice технологиясини ўзида ифода этади. My Fresh Choice ҳудуди музлатиш камерасидаги мустақил контейнер бўлиб, унинг ичида музлатишнинг учта режимидан бирини танлаш мумкин: енгил (-5°С), ўрта (-12°С), чуқур (-18°С) музлатиш.

Avalon музлатгичларидаги Nano Fresh технологияси эса оиланинг барча аъзолари хақида қайғуради. Бу технологиядан фойдаланиш орқали музлатиш камерасида бактериялар йўқ қилиниб, яна пайдо бўлишининг олди олади.

Шу тариқа ўзига юқори технологияларни жамлаб олган Avalon музлатгичлари маҳсулотларнинг барча фойдали хусусиятларини йўқотмаган ҳолда уларни янгилигича сақлашда қўл келади.

Якунда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Avalon кир ювиш машиналари, кондиционерлар, ошхона ҳаво тортгичлари, музлатгичлар, идиш ювиш машиналари ва ўрнатиладиган ошхона техникасини қамраб олувчи барча техникаларга 3 йиллик кафолатни тақдим этади. Бундан ташқари, сервис марказлари мавжуд бўлиб, уларда фаолият кўрсатувчи профессионал мутахассислардан доимо керакли ёрдам ва маслаҳатларни олишингиз мумкин.

Сиз Avalon техникасини харид қилиб, сифат ва ишончни танлайсиз. Avalon — сиз учун яратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида. Махсулотлар сертификатланган.