Сешанба куни Тошкентга жаҳонга машҳур архитектор ва шаҳар дизайни бўйича маслаҳатчи Ян Гейл ташриф буюрди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган тўрт кунлик ташриф давомида Гейл Самарқандга ҳам боради.

Шаҳарларда ҳаёт сифатини яхшилаш ва жамоат жойларини режалаштириш бўйича тан олинган мутахассис Тошкент ҳукумати учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент билан танишади. У замонавий жаҳон архитектураси тўғрисида семинар-тренинг ҳам ўтказади.

Ўзининг 50 йиллик фаолияти давомида профессор Ян Гейл шаҳарларда одамлар учун жозибакор ва қулай муҳитни яратишга таъсир кўрсатди. У Нью-Йорк, Копенгаген, Сидней, Лондон, Мельбрун ва бошқа шаҳарларда кўчалар ва жамоат жойларини қайта қуришдаги хизматлари учун кўплаб мукофотларга лойиқ кўрилган.