Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойга етиб келди, деб хабар қилди CCTV телеканали.

Ташриф жараёнида ХХР Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашади.

Умумий қиймати 20 млрд доллар бўлган 100 га яқин ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 14−15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир қутб, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.