13 май куни Тошкентда «Соғлом аёл — соғлом авлод» велопойгаси бўлиб ўтади. Мусобақа Жаҳон оила куни муносабати билан ташкил этилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Велоспорт федерацияси.

Тур барча хоҳловчилар учун очиқ (ўз велосипеди билан келиши лозим). Қатнашчилар 7:00 дан 9:00 га қадар рўйхатга олинади. Иштирокчилар ёнида паспорти нусхаси бўлиши лозим. Ҳар бир иштирокчига индивидуал рақам берилади.

Старт ва рўйхатга олиш жойи — Абдулла Қодирий кўчасида Банк-молия академиясининг орқа томони.

Велопойга Абдулла Қодирий ва Ҳамидулла Орипов кўчалари чорраҳасида 10:00 да бошланади. Йўналиш масофаси 5 км бўлиб, Абдулла Қодирий кўчаси охирига бориб, старт нуқтасига қайтилади.

Катталаштириш учун босинг.

Мусобақа уч ёш тоифасида ўтказилади: 18−30 ёш, 31−45 ва 45 ёшдан. Тақдирлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон эстрадаси вакиллари, рақс гуруҳлари ва артистлар иштирокида мусиқали дастур тақдим этилади.