Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИда ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси бир ҳафта давом этади.

Кўргазма 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган бўлиб, бу ерда Ўзбекистон Президенти ва мамлакатнинг барча вилоятларидан 500 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида тантанали маросим ўтказилди.

Институт боғида 1941−1945 йиллар муҳити ҳукмрон — окоп ва блиндажлар қурилган. Техника ва қурол-аслаҳалардан автомобиллар, танклар, самолётлар, замбараклар, пулемётлар ва бошқалар намойишга қўйилган.

Фото