Ўзбекистон Президенти ўзининг 5 майдаги фармони билан Қўчқоров Баҳром Тўлқиновични Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Бунга қадар Баҳром Қўчқоров Президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Президент Юридик хизмати раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.

Давлат экология қўмитаси апрель ойи охирида давлат раҳбарининг фармони билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси базасида ташкил этилган эди.