Президент Шавкат Мирзиёев шанба куни Яшнобод туманига сафари жараёнида кутилмаганда 32-оилавий поликлиникага кириб борди, деб хабар қилди «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастури.

Президент сафарлари ва унинг иштирокидига и расмий тадбирлар, бу — одатий олдиндан тайёргарлик кўрилувчи йўналиш ҳисобланади. Бироқ Шавкат Мирзиёев биринчи маротаба бундай йўлдан бормаётгани йўқ. Бу сафар Президент ташрифи режалаштирилган Яшнобод туман марказий шифохонаси ўрнига 32-оилавий поликлиникага кириб борди.

ЎзАнинг аниқлик киритишича, давлат раҳбари соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент ҳокими ва бошқа расмий шахсларга камчиликларни тезда бартараф этиш, муассасани таъмирлаш ва аҳолига қулайлик яратиш борасида топшириқлар берди.

Шифохона 27,2 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллага хизмат кўрсатади. Бошқа оилавий поликлиникаларда бўлгани каби бу ерда ҳам тез тиббий ёрдам пункти ташкил этилган. Президент аҳолини мукаммал қамраб олиш муаммосини ҳал этиш ва тиббий маданият тўғрисида сўзлади.

У поликлиника жойлашган маҳалла аҳолиси билан ҳам учрашди.

Видео