Владимир Норов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбар бўлди.

Муқаддам Владимир Норов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси эди. Турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, биринчи ўринбосар, Президентнинг давлат маслаҳатчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.