Жума куни 10:10 да Тошкентда сўнгги бир неча кунда навбатдаги зилзила сезилди.

Ер ости силкиниши кучи пойтахтда 3,5 бални ташкил этган бўлса, Фарғона, Андижон ва Наманганда 3 балл, Сирдарё ва Жиззахда 2 балл бўлган.
Тошкент сейсмостанцияси маълумотларига кўра зилзила ўчоғи Тожикистон ҳудудида, Тошкентдан 258 км жануби-шарқий йўналишда жойлашган.
Эпицентрда зилзила магнитудаси 6,1 ни ташкил этган.