1 май Халқаро сайғоқлар куни муносабати билан Нукусда «Сайғоқлар ҳимоясига» спорт-экологик марафони бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон болалари ва ёшлари, илм-фан ва маданият вакиллари иштирок этди.

Қатнашчилар Қорақалпоғистон университети қошидаги 3-сонли академик лицейдан амфитеатргача 3 км га яқин масофани югуриб ўтишди. Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад Қорақалпоғистон ҳудудида антилопаларнинг ноёб турини сақлаш зарурлиги ҳақида аҳоли хабардорлигини оширишдан иборат эди.

Ташкилотчилар одамлар ўртасида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилишлари профилактикасининг аҳамиятини қайд этишди. Тақиққа қарамасдан, сайғоқларни ноқонуний овлаш, улар шохи ва гўштини сотиш ишлари давом этмоқда.