13−14 май кунлари Сурхондарё вилоятида «Бойсун баҳори» Халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

2001 йилда Бойсун тумани ЮНEСКО томонидан «Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари» рўйхатига киритилган эди. 2002 йил май ойида эса бу ерда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган халқ ижрочилари иштирокида «Бойсун баҳори» илк очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтди.

Қайта ташкил этилаётган мазкур фестиваль бошқа бир қатор фестиваллар, жумладан Самарқанддаги «Шарқ тароналари», Бухородаги «Ипак ва зираворлар», Марғилондаги «Атлас байрами», Хоразмдаги «Рақс сеҳри» ва туризм кўргазмалари каби улкан маданий тадбирлар рўйхатига киритилади.