1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчилари яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни (9 май) муносабати билан қутловларни қабул қилмоқдалар. Улар пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, ўз уйларига эга бўлмаган уруш фахрийлари эса уй ва квартира калитларига эга бўлди.

92 ёшли Қорақалпоғистонда яшовчи Қодирбой Нармоновга «Онасой» номли Нукус маҳалласида қурилган томорқали янги уй калити топширилди, хабар қилди ЎзА. 1944 йилда оғир жароҳатдан кейин уруш фахрийси фронтдан Амударё туманидаги ўз қишлоғига қайтиб келди. Ўрозгул исмли турмуш ўртоғи билан бир ўғил ва тўрт қизни вояга етказди. Ҳозирда уларнинг 20 дан ортиқ невара ва 15 нафар чевараси бор.

Уруш қатнашчиси Болтабой Сапаровга «Жувозчи» шаҳар маҳалласида қурилган уй берилди. Уруш фахрийлари ташкилотчи-ҳомийлар томонидан мебель гарнитуралари ва маиший техникалари билан тақдирланди.

Наманган вилоятида фашизм устидан ғалабанинг 72 йиллиги олдидан 3 нафар уруш қатнашчиси — наманганлик Низомхон Сатторов, Турсунбой Тожимирзаев ва Уйчи туманида яшовчи Жакбарали Юсуповга кўп қаватли уйлардан квартира тақдим этилди. Уруш фахрийларининг янги уйлари маиший техника ва мебель билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, Икки жаҳон урушининг ёлғиз ва кам таъминланган қатнашчилари учун турар жой ва уй хўжаликларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Улардан ўз турар жойига эга бўлмаганларига тегишлича турар-жой майдони ажратилмоқда.