2017 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 68,8 мингта иш кўрилиб, уларнинг 89,2 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича талабларининг 87,8 фоизи қаноатлантирилди. Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 20856 нафар шахсга нисбатан 15792 та жиноят иши кўриб чиқилган, шулардан 50 та иш бўйича 64 нафар шахс оқланган. Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 778 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан етказилган 89 млрд сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 1 815 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, ҳисобот даври мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 118582 нафар шахсга нисбатан 99890 та маъмурий иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида 5 594 та шикоят кўриб чиқилиб, уларни ўрганиш натижасида 302 та суд қарори ўзгартирилган ёки бекор қилинган