Ўзбекистон терма жамоаси мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида беш медални қўлга киритди. Мусобақа 21−30 апрель кунлари Ясси (Руминия) шаҳрида бўлиб ўтди.

Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача ёш гуруҳларида қўлга киритилди.

Тўққиз тур якунларига кўра Хумоюн Бегмуродов (7 ёш), Нодирбек Якуббоев (15 ёшгача) ва Афрўза Ҳамдамова (9 ёшгача) стандарт шахмат бўйича олтин медалларга сазовор бўлди. Блиц бўйича Афрўза Ҳамдамова «олтин», Алихон Авазхонов (9 ёшгача) «кумуш» соҳибларига айланди.

Ўзбекистон умумий ҳисобла иккинчи ўринни эгаллади. Мўғилистон энг яхши натижа қайд этган бўлса, Туркия учинчи ўринни банд этди.