Ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги мурожаатларни қабул қилиш учун ишонч телефони 1102 рақами билан иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов сешанба куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Мурожаатларни қабул қилиш маркази ИИВнинг жисмоний, юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бўйича янги ташкил этилган бошқармаси доирасида ташкил этилди. Ишонч телефони 1 майдан синов режимида иш бошлади ва унга бутун Ўзбекистон бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.