Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари апрель ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга арзонлаб, квадрат метри учун 569 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Апрель ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 4 фоизга (611 дан 585 га) арзонлашган бўлса, панел турдагилари 3 фоизга (535 дан 520 га) арзонлашди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 535 ш. б. (-1%), икки хонали — 524 (-4%), уч хонали — 558 (-3%), тўрт хонали — 576 (-3%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.