Ўзбекистон ҳукуматининг 25 апрелдаги қарори (PDF) билан 2017−2021 йилларда йўловчи автостанциялари ва автовокзалларини қуриш ва реконструкция қилиш меъёрлари тасдиқланди.

Кўрсатилган муддат давомида 37 та автостанция қурилса, яна шунча мавжудлари реконструкция қилинади (жами 74 объект, шу жумладан Жиззахдаги автовокзал). Бу йўловчилар ташиш хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек ҳаракат мунтазамлигини таъминлаш имконини беради.

Автостанциялар модернизациясига жами 23,429 млрд сўм, шу жумладан 9,915 млрд сўм ҳудудлар маҳаллий бюджети ва 8,359 млрд сўм банк кредитлари йўналтирилади.

Қорақалпоғистонда 3 та автостанция реконструкция қилинади, Андижон вилоятида — 4 та реконструкция ва 1 та қуриш, Бухоро вилоятида — 7 та реконструкция, Жиззахда — 1 та автовокзал ва 2 та автостанция реконструкция қилиниб, 1 та автостанция қуриш, Қашқадарёда — 3 та реконструкция ва 3 қурилиш, Навоийда — 1 реконстукция, 3 та қурилиш, Наманганда — 2 та реконструкция ва 6 та қурилиш, Самарқандда — 7 та қурилиш, Сирдарёда — 1 та реконструкция ва 1 та қурилиш, Сурхондарёда — 2 та реконструкция ва 3 та қурилиш, Тошкентда — 7 та реконструкция ва 2 та қурилиш, Фарғонада — 6 та қурилиш ва Хоразмда — 4 та автостанция қурилиши режалаштирилган.

Қарорда етакчи халқаро компаниялар билан биргаликда Ўзбекистонда йўловчи микроавтобусларини ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш ҳам кўзда тутилган.