1 май куни Ўзбекистонда фавворалар куни нишонланади. Тошкентнинг 14 масканида ушбу санага бағишланган тадбирлар ўтказилади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти «Газета.uz"га. Маросимларда кино ва театр актёрлари, эстрада ижрочилари билан учрашувлар бўлиб ўтади. Китоб ярмаркалари, болалар учун турли намойишлар ташкил этилади.

Тошкентда фавворалар куни ўтказиладиган масканлар

  1. Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи (Миллий кутубхона);
  2. Сайилгоҳ майдони;
  3. «Болажон» истироҳат боғи (Тошкент курантлари);
  4. «Интернэшнл Тошкент» меҳмонхонаси;
  5. Хадра майдони ва Цирк биноси;
  6. Мирзо Улуғбек истироҳат боғи;
  7. Пушкин хиёбони (Бобур кўчаси);
  8. «Истиқлол» санъат саройи қаршисидаги майдон;
  9. Алишер Навоий номидаги ДАКТ қаршисидаги майдон;
  10. Мустақиллик майдони;
  11. «Локомотив» истироҳат боғи;
  12. Тошкент ахборот технологиялари университети;
  13. Тошкент ирригация ва мелиорация институти;
  14. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.