Шанба куни тонгда Тошкент ва Ўзбекистоннинг барча вилоятлари маъмурий марказларида «Саломатлик сари» республика марафони бўлиб ўтди. Марафон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилди.

Пойтахтда 4000 дан зиёд киши марказий кўчалар бўйлаб 2,8 километрлик масофани босиб ўтди. Алишер Навоий номидаги ДАКТ қаршисидаги майдонда эса қатор номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото