Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши шанба куни эрталаб пойтахтда ва мамлакатнинг барча вилоятлари марказида «Саломатлик сари» республика марафонини ўтказади. Акция бир вақтда 8:00 да бошланади.

Федерация матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, Тошкентда югуриш мусобақаси Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасида (мўлжал: Shox med center шифохонаси ва KDB Bank Uzbekistan) бошланади.

Марафон йўналиши узунлиги 2,8 км бўлиб, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрига қадар давом этади. Ғолибларни тақдирлаш маросими театр қаршисидаги майдонда бўлиб ўтади.

Кўрсатиб ўтилган кўчаларда ҳаракат 7:30 дан ёпилади, деб қайд этди Касаба уюшмалари федерацияси.йўллар иштирокчилар югуриб ўтган қисмлар бўйича очилиб боради.

Марафонда барча хоҳлаганлар иштирок этиши мумкин.