Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар жума куни пойтахтда фашизм устидан эришилган Ғалабанинг 72 йиллиги шарафига автоколонна ташкил этди.

9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кенг миқёсли #XotiraUz акцияси доирасида уруш вақтлари машиналари Жанубий вокзалдан М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИга қадар масофани босиб ўтди.
Ҳарбий либосдаги эркак ва аёллар фронт қўшиқларини ижро этишди. Бутун йўналиш давомида улар аҳоли томонидан илиқ қарши олинди.