Регистраторлар учун Домен зонаси маъмурияти томонидан UZ доменларини йиллик рўйхатга олиш нархи ўзгаришсиз қолади. UZINFOCOM марказининг регистраторлар билан 21 апрелда бўлиб ўтган йиғилишида шундай қарор қабул қилинди. Рўйхатга олиш нархлари 1 май кунидан оширилиши маълум қилинган эди.

«Регистрация нархларининг қимматлашуви интернет миллий сегментида доменлар сонининг ортишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли регистраторлар учун нархларни аввалги даражада (16 минг сўм — таҳ.) қолдиришга қарор қилинди», — дея хабар қилди UZINFOCOM Маркази «Газета.uz"га.

Доменларни рўйхатга олиш ва муддатини узайтириш хизмати нархлари 2010 йилдан буён ўзгаргани йўқ.

Айни вақтда UZ зонасида 32,3 мингда домен рўйхатга олинган. Расмий регистраторларсони 27 тани ташкил этда. Бундан ташқари, Ўзбекистон вилоятлари маъмуриятлари қошидаги 9та компьютерлаштириш маркази ҳам доменларни рўйхатга олиш хизматини кўрсатади.

UZINFOCOM Интернет номлари ва манзилларини бўйича халқаро ташкилот (ICANN) билан 2003 йил мартда тузилган шартномага кўра UZ домен зонаси маъмурияти ҳисобланади.