Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 26 апрель куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8 раунди давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлиги тасдиқланди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ўзаро алоқаларнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017−2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ўзбек-турк муносабатларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.