«Пахтакор» футбол клуби раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилди клуб матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарорига кўра Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Бобур Шодиев вице-президент этиб тайинланди.

Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳматжонов тайинланди. Муқаддам мазкур лавозимда Рустам Кўпайсинов фаолият олиб борган.