«Локомотив» футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бешинчи тури доирасида Саудиянинг «Ал-Таавун» жамоаси билан дуранг ўйнади. 25 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган ўйин 4:4 ҳисоби билан якунланди.

Ҳисобни биринчи бўлиб меҳмонлар очди. 18-дақиқада ярим ҳимоячи Абдулмаджид ал-Суат майдон марказида жарима майдончасига қадар моҳирона тўп ўйнатиб келиб, «Локомотив» дарвозасига айниқ зарба берди. Орадан уч дақиқа ўтиб Марат Бикмаев ҳисобни тенглаштирди. Марат Бикмаев пенальтидан яна бир гол киритиб, иккинчи тайм аввалида хет-трик қайд этди.

Бироқ Саудия клуби ўйинчилари вазиятни тезда қўлга олиб, Жиҳод ал-Ҳусайн (65) ва Алассан Н‘Диайе (69) томонидан урилган голлар эвазига ҳисоб тенглашди. 81-дақиқада Жалолиддин Машарипов рейд уюштириб, ҳужумни ўзи якунлади ва ҳисоб 4:3. Аммо ўйин якунида Рикардо Мачадо стандарт вазиятдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади — 4:4.

Мазкур натижадан кейин «Локомотив» 5 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда қолди. «Ат-Таъвун"да ҳам 5 очко, аммо ўзаро ўйинлар натижасига кўра саудияликлар жамоаси 3-поғонада жойлашди. Гуруҳда Эроннинг «Эстеглал» (8) ва БААнинг «Ал-Аҳли» (8) жамоалар пешқадамлик қилмоқда.

Видео

Статистика


Таркиблар