Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 20 апрелдан 26 майга қадар 620 жуфтлик — ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва «Меҳрибонлик» уйлари вакилларининг никоҳ, 3280 нафар боланинг суннат тўйини ўтказмоқда.
Федерация матбуот хизматининг хабар қилишича, ижтимоий акция иштирокчилари рўйхати ҳудудларда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячилари шароитини ўрганиш асосида тузиб чиқилди.
Никоҳ ва суннат тўйларига Ўзбекистон қаҳрамонлари, эстрада гуруҳлари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар таклиф қилинди. Миллий анъаналар намойишлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Ёш оилаларга совға тариқасида ётоқхона мебели ҳамда бепул никоҳ узуклари тортиқ қилинмоқда. Болаларга эса китоблар жамланмаси ва бошқа совғалар, шунингдек, Халқ банкининг 1 миллион сўм маблағга эга бўлган жамғарма омонат дафтарчалари совға қилинмоқда.
Иш билан банд бўлмаган ёшларга улар мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда иш жойлари таклиф қилинмоқда.
Нормуратбой Хамраев
Ушбу хайрлик тадбир иштирокчиларига катта раҳмат! Чунки Ватанимизда бундай хайрилик тадбирларни ўтказилаши ҳақиқий инсонпарварлик ва фидоийлик, меҳр шафқат, одамийлик ҳамда силаи раҳм намунасидир. Ҳазрат Навоий айтганлар: Бир муҳтожни дилига малҳам бўлмоқ, каъба вайрон бўлса уни тикламоқ билан баробардир. Шу жиҳатдан ташкилотчиларнинг бу хайрлик ишлари таҳсинга сазовордир.