А-373 М-39 «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 243,7-(166,7) километрида водий йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида 80 метр баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 метрга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар қилди. Хавфли участкада ҳаракатланиш вақтинча чекланган.

Автомобиль йўлининг 243,5 — 243,8- ҳамда 229,7 — 230-километрлари оралиқларида Ўш йўналишидаги ярмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.