64 кг гача вазн тоифасида 2016 йилги Олимпия чемпиони ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаров (1−0, 1 КО) 23 апрель куни Американинг Карсон шаҳрида биринчи профессионал жангини ўтказди. Беллашув иккинчи раундда рақибини нокаутга учратган Ғойибназаров фойдасига якунланди.
Фото: instagram.com/fazliddingaibnazarov.
25 ёшли боксчи 21 ёшли америкалик Виктор Васкес (7−3, 3 КО) билан беллашди. Жангнинг иккинчи раундида Ғойибназаров рақибини нокаутга учрата олди.
Фото: espn.com.
Эслатиб ўтамиз, Top Rank компанияси ўзбекистонлик боксчининг промоутери ҳисобланади. Top Rank Мэнни Пакьяо, Муҳаммад Али, Хуан Мануэль Маркес, Оскар Де Ла Хойя, Флойд Мейвезер, Жо Фрейзер, Жорж Форман, Алексис Аргуэльо, Роберто Дуран, Василий Ломаченко ва бошқа таниқли боксчилар билан ишлаган ва ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Видео (энг яхши вазиятлар)
Нормуратбой Хамраев
Катта раҳмат Фазлиддинжон! Биз мухлисларингизни ниҳоятда хурсанд қилдингиз! Профессионал боксдаги илк ғалабангиз муборак бўлсин! Жонажон Она Ватанимиз спортчиларининг халқаро мусобоқаларда муваффақияларини кўриш биз мухлисларга ҳамиша рағбат бағишлайди. Сизни тарбиялашган ота- онангизга, устоз мураббийларингизга катта раҳмат! Ҳамиша жаҳон спорт ареналарида Она Ватанимиз байроғи ҳилпираб, мадҳиямиз янграйверсин! Навбатдаг профессионал боксдаги жангларингизда ҳамиша ғалабалар сизга ёр бўлсин!